23:48 / 20.04.2020
7406

Нью-Йорк округи аҳолиси ЖССТ устидан судга жамоавий арз қилди

АҚШнинг коронавирусдан энг кўп жабрланган округларидан бири - Нью-Йорк округи вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини коронавирус ҳақида маълумотларни ўз вақтида тақдим қилмаганликда айблаб, ташкилот устидан судга жамоавий арз топширди.

Бу ҳақда Independent нашри хабар берди. 

“Клинг ва бошқалар ЖССТга қарши” деб номланган иш АҚШнинг Нью-Йорк округи судига Уэстчестер округида яшовчи Ричард Клинг, Нью-Рошеллдан Стив Роткер ва Скерсдэйлдан Женнаро Пурчиа томонидан топширилган.

Даъво аризасига кўра, ЖССТ масъулиятсизликда айбланган. Арзчилар жамоавий арзнинг бир қисми бўладиган, округнинг 756 минг катта ёшли кишисига етказилган зиённинг қопланишини талаб қилишмоқда.

Таъкидланишича, Нью-Рошелл округи АҚШда коронавирус тарқалишининг энг эрта ўчоқларидан бири бўлган. 

18 апрель ҳолатига кўра, пандемия вақтида Уэстчестерда 23 мингдан ва Нью-Йорк штатида 242 мингдан кўпроқ кишида коронавирусга тест ижобий натижа берган.

Top