Жаҳон | 15:23 / 21.04.2020
2892
1 дақиқада ўқилади

Австрия вазирлари бир ойлик маошларини хайрия ташкилотларига ўтказиб беради

Охирги маълумотларга кўра, Австрияда коронавирусга чалинганлар сони 15 мингга яқинлашган, 490дан ортиқ киши вафот этган.

Фото: REUTERS

Австрия ҳукуматининг барча аъзолари бир ойлик маошларини коронавирус эпидемиясига қарши курашаётган хайрия ташкилотларига ўтказиб беради. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курц маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда миллионлаб кишилар кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келди ёки оғир иқтисодий вазиятда қолди. 

"Вазирлар бу ҳаракати билан бундай оғир дамларда бирлик муҳим эканлигини таъкидлаш ниятида", деди ҳукумат раҳбари.

Охирги маълумотларга кўра, Австрияда коронавирусга чалинганлар сони 15 мингга яқинлашган, 490дан ортиқ киши вафот этган.

Ўтган ҳафтада Янги Зеландия ҳукумати аъзолари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан жабр кўрганлар билан ҳамжиҳат эканлигини билдириш мақсадида яқин ярим йил давомида 20 фоизга қисқартирилган ҳолда маош олишга қарор қилишганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид