22:17 / 21.04.2020
14055

Мавсумий аллергияни коронавирусдан қандай фарқлаш мумкинлиги маълум қилинди 

Мавсумий аллергия ва коронавирусда ўхшаш аломатлар бор, бироқ уларни фарқлаш мумкин.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Британия умумий амалиёт шифокорларининг қироллик коллежи профессори Мартин Маршалл сўзлаб берди.

Аллергиянинг асосий аломатлари – тумов ёки бурун битиши, аксириш, кўз ёшланиши, баъзида йўтал ҳисобланади. Бу аломатлар об-ҳаво ёки куннинг қисмига қараб кучайиши ёки сустлашиши мумкин. Мисол учун, кундузи ва кечаси гул чанглари одатда кўпроқ бўлади ва инсон ўзини эрталабга қараганда ёмонроқ ҳис қилиши, ёғингарчиликда эса аломатлар кучсизланиши мумкин.

Коронавирус эса юқори тана ҳарорати ва тўхтовсиз йўтал билан фарқланиб, бу аломатлар ташқи омилларга боғлиқ бўлмайди. Бу ҳолатда шифокор чақиртириб, ўзини изоляция қилиш лозим.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top