Жаҳон | 22:06 / 22.04.2020
14546
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ кемаларини таъқиб қилувчи Эрон кемаларини йўқ қилишга буйруқ берди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига Эроннинг Америка кемаларини таъқиб қилган ҳар қандай кемасини йўқ қилишга буйруқ берганини айтди.

Фото: Reuters

"Мен АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига агарда Эрон кемалари денгизда бизнинг кемаларни таъқиб қиладиган бўлса, уларга ўқ узиш ва йўқ қилишга буйруқ бердим", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.

2015 йилда Эрон ядро дастури бўйича келишув имзоланган маҳалда томонлар ўртасида илиқлик пайдо бўла бошлаганди, аммо кейин АҚШда Трамп президентликка сайлангач, 2018 йилда у «Эрон билан ядро келишуви»дан чиқиб, томонлар ўртасида зиддият яна чуқурлаша бошлади.

Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний 3 январь куни Бағдоддаги аэропортда америкалик ҳарбийларнинг авиазарбаси оқибатида ўлдирилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги вазият кескинлашди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қосим Сулаймонийнинг америкаликлар томонидан ўлдирилишини инсон қўлини йўқотиши билан тенглаштирди ва бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигига ваъда берди.

8 январь куни Эрон АҚШнинг Ироқдаги коалицион кучлари объектларига ҳужум қилди.

Мавзуга оид