2020 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкинлиги маълум қилинди
Европа ва АҚШнинг бир қатор олимлари фикрича, жорий йил бутун дунёда ҳаво ҳарорати бўйича 2019 йилдаги каби рекорд иссиқ йил бўлиши эҳтимоли катта.
Бу ҳақда The Times нашри ёзди. 2019 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлганди. 2020 йил эса ушбу рекордни янгилаши эҳтимоли катта.
АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари бўйича миллий бошқармаси (NOAA) маълумотларига кўра, 2020 йилнинг илк 3 ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлардан бўлган. Бу ойлар 2016 йилдаги илк 3 ойдаги рекорд ҳароратлардан кейин 2-ўринни эгаллаган.
NOAA олимлари прогнозига кўра, 2020 йил 75 фоиз эҳтимоллик билан энг иссиқ йил бўлади ва 99,9 фоиз эҳтимоллик билан энг юқори ҳарорат қайд қилинган йиллар бешталигига киради.
Айниқса Европада ҳарорат фаол ошмоқда – бу ерда ўртача ҳарорат XIX асрдан бери 2 даражага ошган. Бу орада бутун дунёда бу кўрсаткич 1,1 даражани ташкил қилган.
Иқлим ўзгаришларини кузатиш хизмати Copernicus’да таъкидланишича, Европада 12 та энг иссиқ йилдан 11 таси 2000 йилдан кейинги даврга тўғри келади.
Рединг университети қошидаги Атмосфера ҳақидаги фанлар миллий марказининг иқлим тадқиқотлари бўйича директори Роуэн Саттоннинг айтишича, бу ҳолат иккита асосий омил билан боғланган: биринчидан, қуруқлик океанга қараганда тезроқ қизийди; иккинчидан, кўпроқ қизишга Европада ҳаво ифлосланиши камайиши таъсир кўрсатиб, бунинг натижасида ер сирти тезроқ қизийди.
Мавзуга оид
11:26 / 06.12.2024
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига янада совуқ ҳаво массалари кириб келади
19:03 / 07.11.2024
2024 йилда ўртача глобал ҳарорат 1,5 даражага ошади. Иқлим бўйича Париж келишувида бунга йўл қўймаслик белгиланган
08:30 / 25.10.2024
Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди
16:14 / 18.10.2024