Ўзбекистон | 15:47 / 23.04.2020
18965
1 дақиқада ўқилади

Москвадан Тошкентга 155 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

Ушбу рейс Россия томонининг ташаббуси билан амалга оширилди. Унда депортация қилиниши керак бўлган ва чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказида бўлган Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди.

Фото: РИА Новости

22 апрель куни «Уральские авиалинии» авиакомпанияси 155 нафар Ўзбекистон фуқаросини Москвадан Тошкентга олиб келди, деб хабар берди Россия транспорт вазирлиги.

Ушбу рейс Россия томонининг ташаббуси билан амалга оширилди. Унда депортация қилиниши керак бўлган ва чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказида бўлган Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди.

Авиакомпания Тошкентдан Москвага 48 кишини олиб кетган, улардан 18 нафари Беларусь фуқароларидир.

Аввалроқ 15 апрель куни «Уральские авиалинии» авиакомпанияси Ўзбекистон фуқароларини Екатеринбургдан Тошкентга олиб бориш учун махсус рейсни амалга оширгани хабар қилинганди.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Республика махсус комиссияси ҳамюртларимизни хориждан олиб келиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилишини ҳамда  чартер рейсларининг санаси ва йўналишлари тўғрисидаги маълумот расмий интернет-манбалар орқали қўшимча равишда тарқатилишини маълум қилган эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид