Ўзбекистонда қиймати 21,3 млн еврога тенг ГЭС қурилиши бошланди
Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди.
Сардоба сув омбори 2009-2017 йиллар мобайнида Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн. куб метрни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метрга тенг.
“Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 млн. еврога тенг.
Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Инвестиция лойиҳаси Россия Федерациясининг “Росэксимбанки” томонидан тўғридан-тўғри хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.
Россия Федерацияси томонидан бош пудратчи сифатида “Силовие машини – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 млн. евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган.
Шунингдек, 3,7 млн. евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ иштирок этади.
Лойиҳага биноан ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВт.га тенг. ГЭСда 5,35 МВт.дан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 млн. кВт.соатга тенг.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “1-сон қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачи ва ижро этувчиси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимида 41та гидроэлектростанция ҳамда 1та шамол энергетик қурилмаси фаолият юритиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
-
Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан Ҳажга юбормоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 10:45
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди

13:38 / 28.03.2025