Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон мамлакатда коронавирус йўқлигини расман маълум қилди
Туркманистон соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммет Аманнепесовнинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусни аниқлаш учун учта чегараолди карантин пункти очилган.
Рашид Мередов / Фото: centrasia.info
Туркманистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлиги маълум қилди. Бу ҳақда Arzuw NEWS агентлиги хабар берди.
"Биз БМТ аъзоси сифатида қабул қилган мажбуриятларимиз учун жавобгармиз. Шунинг учун, биз ҳеч нарсани яширмаймиз, биз очиқмиз", - деди у.
Мередов шунингдек, дипломатларни Лабоп вилоятидаги карантин марказига ташриф буюришга таклиф қилди.
Туркманистон соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммет Аманнепесовнинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусни аниқлаш учун учта чегараолди карантин пункти очилган.
"Туркманбошидаги 360 ўринли карантин нуқтасида Боку порти орқали кириб келган 67 фуқаро бор. Лабоп вилоятида мамлакатга кириб келган 40га яқин фуқаро жойлаштирилган. Қорабўғоз пунктида мамлакатга кириб келган 44 нафар фуқаро карантинда", - деди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакатга кириб келган барча шахслар ЖССТ тавсияларига мувофиқ икки ҳафталик карантинга олинмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026