18:34 / 23.04.2020
7879

УЕФА еврокубоклар йўлланмаси тақсимоти бўйича бир қарорга келди

УЕФА ижроқўми 23 апрель куни барча федерациялар вакиллари билан коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсумнинг тақдири бўйича видеоконференция ўтказди.

Фото: UEFA

Ташкилот раҳбарияти барча лигаларга мавсумни якунлаб олиш, чемпион ва совриндорларни ҳалол спорт кураши орқали аниқлашни яна бир бор тавсия қилди.

Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли, мавсумни якунлашнинг иложи бўлмаса, УЕФА спорт тамойилларига содиқ қолади ва еврокубок йўлланмаларини жамоаларнинг ҳозирги жадвалдаги ўрнига асосан тақсимлайди, деб хабар беради Daily Mail. 

УЕФА еврокубок йўлланмаларини ўз рейтинги асосида тақсимлаши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

Аввалроқ, УЕФА ҳакамларнинг видео-ёрдамчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, еврокубокларнинг қолган ўйинларида VAR тизимидан фойдаланмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top