09:24 / 23.04.2020
11882

Зоминда 4 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 19 апрель куни соат 07:20да Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 28 ёшли Б.У. "ВАЗ-21063" русумли автомашинасини Зомин туманидан ўтувчи 4Р-34 автомобиль йўлининг 49-километрида ҳайдаб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб кесиб ўтаётган вояга етмаган, 4 ёшли С.У.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада вояга етмаган С.У. олган тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top