Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон давлат педагогика институти бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Қўқон давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш мўлжалланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қўқон давлат педагогика институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
педагогика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ҳамда устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
олий маълумотли мутахассислар, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги хорижий тажрибаларни амалиётга қўллаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражаси халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;
таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
янги авлод ўқув-илмий адабиётларини яратиш, уларни таълим ва илмий жараёнларга кенг татбиқ этиш, янги адабиётлар сотиб олиш, Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш;
таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;
педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
педагог кадрларнинг илмий салоҳияти, касбий ва малакавий билим даражасини узлуксиз ривожлантириб бориш механизмларини жорий этиш, уларнинг педагогик маҳоратларини ривожлантиришда хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан кенг фойдаланиш;
мамлакатимиз ва хорижий таълим муассасаларида педагогика фани бўйича эришилган ютуқларни тизимли жорий этиб бориш, республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
юксак маданиятли, амалий касбий кўникмага эга, тарбия, ўқитиш методлари ва баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагог кадрлар, жумладан, чет тилларида дарс берувчи ёш педагог ходимлар қатламини кенгайтириш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш;
халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEM стандартлари асосида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган келажак педагогларини тайёрлаш;
жаҳондаги етакчи олий таълим муассасаларининг илғор тажрибалари ҳамда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида таълимнинг сифати ва кадрлар рақобатбардошлигини таъминлай оладиган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва мунтазам такомиллаштириб бориш;
ҳудуддаги педагогика соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшларни аниқлаш ҳамда уларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини шакллантириш;
профессор-ўқитувчиларни етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш;
хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;
талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш механизмларини шакллантириш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар:
умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим муассасалари педагог-ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун институт тасарруфида тармоқ касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказини;
Қўқон шаҳридаги 28-умумтаълим мактаби негизида Институт тасарруфида Амирий ва Нодирабегим номидаги она тили ва адабиёти фанига ихтисослашган умумий ўрта таълим мактабини ташкил этади.
Институтда жамоатчилик асосида Педагогика ўқув-илмий маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини яратиш ва методик таъминотини ишлаб чиқиш;
педагогик соҳа муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларда қўлланиладиган самарали методлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
педагогик таълим соҳасининг асосий ютуқларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича босма ва электрон илмий журналлар таъсис этиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларини ташкил этиш;
жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида педагогика соҳасидаги билимларни кенг тарғиб этиш.
Халқ таълими вазирлиги 2021 йил янги ўқув йилидан:
умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Фарғона вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 5 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”, 8-9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”, 10-11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар” ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида Институт учун мақсадли таянч докторантура бўйича қабул квоталарини ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура, стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўради.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
11:07 / 25.03.2026
Фото: 1913 йилги Қўқон манзаралари
14:12 / 17.03.2026
Қўқоннинг “Тайсон”и: Фарғонада эркак бозор назоратчисининг қулоғини тишлаб, узиб олгани учун қамалди
15:27 / 10.03.2026