08:27 / 24.04.2020
6657

Хоразмлик ўқитувчи томонидан Online-maktab иловаси ишлаб чиқилди

Online-maktab мобил иловаси видеодарсларни Tas-ix орқали кўришни янада осонроқ қилади

Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун тайёрланаётган Online-maktab лойиҳаси доирасидаги телевизион дарсларни смартфон ва планшетларда мобил илова ёрдамида кўриш имконияти яратилди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, Хоразм вилоятида фаолият юритувчи ўқитувчи Диёр Қурбонов Android тизимида ишловчи мобил қурилмалар учун Online-maktab дастурини яратди.

Мазкур дастур ёрдамида ўқитувчи ва ўқувчилар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси каналларида бериб борилаётган онлайн дарсларни кўришлари мумкин. Дастур Tas-ix тизимида ишлайди.

Билдирилишича, тез кунларда дастурни Google Play Market орқали ҳам юклаб олиш имконияти яратилади.

Top