Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг карантиндан чиқиш режаси маълум бўлди
9 мартдан буён карантинда бўлган Италиянинг чекловларни юмшатиш режаси маълум бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланиб The Guardian хабар бермоқда.
«Аввало ҳаммаси коронавирус тарқалиш темпига боғлиқ. 27 апрель куни қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш заводлари ишга тушиши кутилмоқда», дейилади хабарда.
4 майдан шаҳар қурилишлари, текстил ва мода саноати фаолияти тикланиши мумкин. Режага кўра, ресторан, кафе ва сартарошхоналар 18 майдан тикланади. Жамоат транспорти иши тикланиши ҳақида эса маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Италияда карантин дунё мамлакатлари ичида энг узоқ вақт давом этмоқда. 9 мартдан киритилган карантин чекловлари вақт ўтган сайин кескинлашиб борди. 12 мартдан мамлакатда озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари барча савдо мажмуалари ёпилган.
Мавзуга оид
11:00
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026