00:45 / 26.04.2020
10654

Исроил соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди

Фото: AP / Tsafrir Abayov

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицман истеъфога чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил телевидениесининг 13-канали хабар берди.

"Соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицман бош вазир Биньямин Нетаньяхуга ўз лавозимини тарк этмоқчи эканлигини маълум қилди ва уй-жой қурилиши вазири портфелини сўрамоқда", - дейилади телеканал хабарида.

Журналистларнинг қайд этишича, соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда коронавирус эпидемияси давридаги вазирликнинг сиёсати сабабли жиддий танқидларга учраган. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи ҳам коронавирусга чалинган ва соғайган.

Шунингдек, хабарда айтилишича, бир оз муддат аввал Нетаньяху Лицмандан истеъфога чиқишни сўраган. 

Исроилда 15 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 200га яқин киши вафот этган.

 

Top