Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашди
26 март кунидан эътиборан, Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. 29 апрель кунидан бошлаб бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм қилиб белгиланди.
29 апрель кунидан Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашади ва 5500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин», дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабарида.
«Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати га маълум қилишича, келгусида Аи-80 ҳам Аи-91 маркаларидаги бензин нархлари ҳам кескин тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин ва Европа стандартларига жавоб берувчи дизель ёқилғиси сотувини йўлга қўйган эди. 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб, ушбу АЁҚШлардаги дизель ёқилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилганди.
2020 йилнинг 26 март кунидан эса Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Доналд Трамп Ўзбекистонга таклиф қилинди. Президент минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри вақт” – АҚШ элчиси
Ўзбекистон | 09:46
-
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди
Жаҳон | 09:43
-
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 09:38
-
Шифокор газли ичимлик суяклар ва қон томирлари учун зарарли эканини айтди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди

17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?

22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди

18:04 / 14.09.2024