18:29 / 27.04.2020
9106

Airbus компанияси банкрот бўлиш арафасида тургани маълум қилинди

Коронавирус пандемияси сабабли Airbus компанияси банкрот бўлишга тайёргарлик кўрди, деди компания бош директори Гийом Фори. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фото: François Mori/AP

«Биз мисли кўрилмаган тезликда маблағ йўқотмоқдамиз, бу компаниямиз мавжудлигига хатар уйғотади», — деди у. 

Форининг сўзларига кўра, компанияни сақлаб қолиш учун харажатларни зудлик билан камайтириш лозим.

Airbus апрель бошларида реактив лайнерлар ишлаб чиқаришни қисқартиришини эълон қилганди.  

Авиация соҳасидаги инқирозга коронавирус пандемияси сабаб бўлди. Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида бутун дунёда парвозлар чекланди. Экспертларнинг фикрича, келгусида улкан йўловчи самолётлари буткул йўқолиб кетиши мумкин. Хусусан, фуқаро авиацияси Airbus A380 ва Boeing 747-400 самолётларидан маҳрум бўлиши эҳтимоли бор.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top