Жаҳон | 20:02 / 28.04.2020
2824
1 дақиқада ўқилади

Францияда сентябргача оммавий тадбирлар ўтказилмайди

Францияда коронавирус тарқалиши сабабли 17 мартда аҳоли ҳаракатланишига нисбатан қатъий чекловлар киритилганди. 

Фото: Getty Images

Францияда 5 мингдан ортиқ киши қатнашадиган оммавий тадбирлар сентябргача ўтказилмайди. бу ҳақда мамлакат бош вазири Эдуар Филипп маълум қилди.

"Йирик спорт, маданият тадбирлари, хусусан фестиваллар, салонлар, 5 мингдан ортиқ киши қатнашадиган барча тадбирлар ҳақида префектурага ариза берилиши ва улар ўтказилишидан анча аввал ташкиллаштирилиши лозим. Тадбирлар сентябрга қадар ўтказилмайди", - деди Филипп.

Унинг сўзларига кўра, 11 майдан бошлаб жамоат жойларидан ўндан ортиқ киши тўпланиши чекланади.

Ҳукумат раҳбари ибодат масканлари очиқ қолишини айтиб ўтди.

Францияда коронавирус тарқалиши сабабли 17 мартда аҳоли ҳаракатланишига нисбатан қатъий чекловлар киритилганди. 

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 128 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 23,2 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид