Тошкент вилоятида «ГАЗ» мобил госпитал иш бошлади
Айни дамда дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам карантин ҳолати давом этаётган бир вақтда аҳолига ўз вақтида тиббий хизматларни кўрсатиш, вирус юқиши хавфини имкон қадар камайтириш муҳим аҳамият касб этади. Тошкент вилоятида иш бошлаган, Горьков автомобил заводида ишлаб чиқарилган янги мобил госпитал эса мана шундай пандемик ҳолатларда чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига тезкор тиббий ёрдамни амалга оширишга ёрдам беради.
Айтиб ўтиш жоизки, илк бор «ГАЗель NEXT» мобил тиббиёт комплекси 2019 йилнинг 2 октябрда Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга расмий ташриф чоғида топширилган эди. Россиянинг Горьков автомобил заводида ишлаб чиқарилган автомобил кўринишидаги мазкур мобил касалхона аҳоли пунктларида тиббий кўрик ўтказиш ҳамда тор ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.
Шунингдек, «ГАЗ» мобил госпиталнинг яна бир муҳим жиҳати – стационар тиббий муассасалар мавжуд бўлмаган чекка-чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратади.
Мазкур мини касалхона ҳар томонлама қулай ва замонавий ускуналар, жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унинг ичида тиббий кўрик, профилактика, диагностика ҳамда даволаш амалиётларини ўтказиш мумкин.
Мобил госпиталнинг ички қисми икки бўлимдан иборат бўлиб, унда стоматология, офтальмология, кардиология, урология, болалар ва аёллар саломатлиги, илғор флюорография ҳамда рентгенология хоналари, лаборатория ва бошқа тиббиёт йўналишидаги хоналарни ташкил этиш имконияти мавжуд.
Марказнинг асосий дизайни майдони 8 кв. метргача бўлган иккита тиббиёт хоналардан иборат бўлиб, ҳар бири беморларни текшириш учун ўриндиқ, шифокор иш столи, шунингдек, шкафлар тўплами ҳамда турли тиббиёт ускуналар учун маҳкамлагичли жавонлар билан жиҳозланган. Хоналар алоҳида кириш қисми ва изоляция қилинган ҳаммомга эга.
«ГАЗель NEXT» мобил тиббиёт комплексига «Группа ГАЗ – Коммерческие Автомобили»нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – «BEKOLE-BIZNES» МЧЖ орқали буюртма бериш мумкин. ГАЗ автосалонлари Республиканинг 13та шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистондаги ягона қўнғироқ марказига боғланиш: +998712006161.
Сайт: www.autogaz.uz
Telegram: t.me/autogazuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади
Иқтисодиёт | 19:53
-
Трампнинг Путинга нисбатан риторикаси ўзгарди. Охирги суҳбатдан кейин
Жаҳон | 19:30
-
Telegram'га Илон Маскнинг Grok сунъий интеллекти интеграция қилинади
Жаҳон | 19:19
-
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди
Жамият | 19:03
Мавзуга оид

17:35
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди

10:12 / 15.05.2025