Андижондан Сирдарёга кўмак карвони йўл олди
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар учун андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.
Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 5 тонна ун, 500 кг ёғ, 600 кг гўшт, 3 тонна картошка, 2 тонна гуруч ва 2 тонна макарон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами ҳамда 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идишлар, 145 мингдан зиёд кийим-кечак маҳсулотлари юборилди.
Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022