Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йил ижодий имтиҳонлар бир кун ичида топширилади - вазирлик
Абитуриентга ижодий имтиҳон топшириши учун олий ўқув юртига фақат бир марта келиб-кетиш талаби қўйилади. Олдинги йилларда эса имтиҳон топшириш учун бир неча марта келиб-кетиш талаб қилинар эди.
Бугун, 2 май куни АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов жорий йил алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлар учун имтиҳон қай тартибда ўтиши ҳақида маълумот берди.
«Алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлар учун кириш имтиҳонлари ижодий имтиҳонлар тарзида ўтказилади. Уларнинг ўтказилиши тартибида ўзгаришлар бўлади.
Аввало, абитуриентга ижодий имтиҳон топшириши учун олий ўқув юртига фақат бир марта келиб-кетиш талаби қўйилади. Олдинги йилларда эса имтиҳон топшириш учун бир неча марта келиб-кетиш талаб қилинар эди», - дея қайд этди Ином Мажидов.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг таъкидлашича, ижодий имтиҳон таркибида нечта топшириқ бўлишидан қатъи назар, абитуриентлар бир кунда ҳаммасини топшириши керак бўлади. Имтиҳон олиш давомийлиги ҳам имкон даражасида қисқартирилади. Лекин бу қўйиладиган талабга таъсир этмаган ҳолда бўлади.
«Айрим йўналишларда абитуриентлар ҳам ижодий, ҳам тест топшириқларини бажариши керак бўлади. Алоҳида иқтидор талаб қиладиган аксар йўналишларда эса фақат ижодий имтиҳон топширилади. Лекин ҳар иккала ҳолатда ҳам имтиҳонларни ўтказиш муддатига ҳозирча ўзгартириш киритилгани йўқ», - дея қўшимча қилди Ином Мажидов.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025