Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади» – Шерматов
Мактабларда ўқув йили ҳар доимгидек 25 май куни якунланади. Ижтимоий тармоқларда ўқув йили муддатидан аввал якунланиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилда мактабларда ўқув йили қандай шаклда якунланиши ҳақида маълумот берди.
“Ўқув йили ҳар доимгидек 25 майда якунланади. Дарслар 10 май санасида тугаши, шу санадан бошлаб ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз.
Республика махсус комиссияси қарорига асосан халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларда 2019-2020 ўқув йили онлайн мактаб лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.
Имтиҳонларга келсак, Республика комиссияси, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари томонидан 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқиляпти. Аниқ ахборот расман тақдим этилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчилар имтиҳон учун эмас, ўзлари учун ўқишларини ва онлайн мактаб дарсларини кузатиб боришларини тавсия қилган бўлардим”, дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
«Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади» – Шерматов«Мактабларда ўқув йили ўз вақтида якунланади» – Шерматов 👉 https://kun.uz/97652712
Posted by Kun.uz on Saturday, May 2, 2020
Мавзуга оид
20:23 / 12.02.2026
“15 млн кишининг маълумоти сотувда тургани йўқ” — Шерзод Шерматов
11:02 / 12.02.2026
Киберҳужумда 60 мингтага яқин шахсий маълумот тарқалган – Шерзод Шерматов
17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди
14:40 / 24.10.2024