Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон реанимацияда ётганида унинг ўлимига тайёр туришган
Британия бош вазири шифохонада ётган вақтда литрлаб кислород олгани, шифокорлар эса исталган лаҳзада унинг жони узилишига тайёр бўлишгани ҳақида гапириб берди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон The Sun учун берган интервьюсида айтишича, у реанимация бўлимида касаллик билан олишаётган чоғда шифокорлар ҳар эҳтимолга қарши унинг ўлими ҳақида эълон қилишга тайёр туришган.
«Ростини айтсам, иш тескари кетса, шифокорларда бир неча режа бўлган. Мен ажойиб формада бўлмаганман, қонимдаги кислород камайгандан камаярди», — деган бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, агар у инфекциядан вафот этса, бир неча ҳаракатланиш режаси тузиб чиқилган. Жонсоннинг қайд этишича, у аҳволи оғирлашаётган бўлсада, ўлиши мумкинлигини қабул қила олмаган. «Мен турли босқичларда: «Ё худойим, ҳаммаси тугади» деб ўйламадим. <...> Ич-ичимдан нимадир мени ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирарди», — дея қўшимча қилган у.
Бош вазир унинг соғлиги қанчалар ёмон бўлганига ишонқирамаётганини қўшимча қилган. У шифохонада ётганида «литр-литр» кислород қабул қилганини эслайди.
«Мен шунчаки қаттиқ хафа эдим. Мен кўплаб қурбонларни кўрганимни эслайман, уларни олиб келишар ёки реанимациядан олиб чиқишарди. Ҳозир аҳволим қандай қилиб бунчалар яхшиланганига ҳайронман», — дейди Жонсон.
Ҳукумат раҳбари жонлантириш бўлимидаги уч кундан кейин тиббий жамоанинг «мўъжизакор фаолияти» туфайли одатий палатага қайтганини қайд этган ва ўз ҳаётини сақлаб қолган шифокорларга яна бир бор миннатдорчилик билдирган.
«Менинг омадим келди, чунки кўплаб одамлар мендан кўра кўпроқ жабр чекишди», — деган бош вазир.
Жонсон март ойи охирида коронавирусдан зарарланган, апрель ойи бошида эса аҳволи оғирлашиб шифохонага ётқизилган, у ерда уч кун давомида жонлантириш бўлимида сақланганди.
Жонсон ва Кэрри Саймондс апрель ойи охирида туғилган фарзандига бош вазирни қутқариб қолган шифокорларга бағишлаб исм қўйишди.
Жонсоннинг қаллиғи Кэрри инстаграмдаги саҳифасида чақалоққа Уилфред Лоури Николас Жонсон деб исм қўйилгани, Уилфред Борис Жонсоннинг бобоси, Лоури эса ўзининг бобоси исмидан олингани, Николас эса Борис Жонсонни коронавирусдан қутқариб қолган икки шифокор шарафига қўйилганини (уларнинг иккисининг ҳам исми Ник бўлган) айтди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025