Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия коронавирусга қарши курашга 441 млн евро ажратади
4 май куни онлайн-режимда ўтказиладиган донорлар конференциясида коронавирусга қарши вакцина яратиш учун 7,5 млрд евро йиғиш мўлжалланган
Буюк Британия донорлар конференцияси доирасида коронавирус тарқалишига қарши курашга 388 млн фунт стерлинг (441 млн евро) ажратади. Бу ҳақда бош вазир Борис Жонсоннинг девонхонаси маълум қилди.
4 май куни онлайн-режимда ўтказиладиган донорлар конференциясида коронавирусга қарши вакцина яратиш учун 7,5 млрд евро йиғиш мўлжалланган.
"У дунёнинг ҳар бир бурчагида адолатли ва арзон нархда сотилиши зарур", деб таъкидлади Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.
Конференцияда ЕИдан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Мелинда ва Билл Гейтс фонди, Welcome Trust хайрия жамғармаси ва бошқа кўплаб ташкилотлар иштирок этади.
Бугунга келиб дунё бўйича, 3,5 млн киши коронавирусга чалинди, қарийб 250 минг киши вафот этди.
Айни пайтда дунёнинг қатор мамлакатларида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб борилмоқда.