21:19 / 04.05.2020
6068

Лукашенко ёзда Беларусда президент сайлови бўлиб ўтишини маълум қилди 

Мамлакат қонунчилигига кўра, Беларусда президент сайлови 2020 йил 30 августдан кечиктирилмасдан ўтказилиши лозим.

Фото: Reuters

Беларусда президент сайлови ёзда бўлиб ўтади, охирги муддат – август, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко Молдова президенти Игорь Додон билан видеомулоқотда.

"Бизда сайловни бошқа муддатга кўчиришга асос йўқ, конституция бўйича сайловни кўчиришга имкон йўқ. Шунинг учун сайловни ўтказамиз, муддатини яқин вақт ичида белгилаймиз. Бу ёзда бўлади. Охирги муддат – август охири", - деди у.

Мамлакат қонунчилигига кўра, Беларусда президент сайлови 2020 йил 30 августдан кечиктирилмасдан ўтказилиши лозим. Сайлов ўтказилиши ҳақида овоз бериш кунидан камида уч ой аввал эълон қилиниши керак.

Аввалроқ Беларусь марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина пандемия сабабли президент сайловини кечиктириш учун мамлакатда фавқулодда ҳолат режими асос бўлиши мумкинлигини, аммо ҳозирги вазиятда бунга ҳожат йўқлигини айтганди.

Мавзу
Беларус-2020
2020 йилнинг 9 августида Беларусда президентлик сайловлари ўтказилади. 26 йилдан буён мамлакатни бошқараётган Лукашенко бу сафар ҳам номзодини қўйган.
Барчаси
Top