Жаҳон | 07:56 / 04.05.2020
6141
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада денгиздан ёлланма жангчилар ҳужуми қайтарилгани эълон қилинди

Венесуэла расмийлари тезюрар катерларда бўлган ёлланма жангчиларнинг ҳужуми қайтарилганинини эълон қилишди. 

Фото: REUTERS

Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, 8 ёлланма жангчи ўлдирилган, яна 2 нафари асирга олинган. Венесуэла социалистик партияси раҳбари Диоскадо Кабеллонинг маълум қилишича, асирга олинган жангчилар сўроқ қилинганда Венесуэла президенти Николас Мадурони ағдариш учун АҚШ ва Колумбия буюртмасига кўра ишлаганларини тан олишган. Бироқ АҚШ ва Колумбия бу айбловларни рад этмоқда. 

Ўлдирилган жангчиларда Перу ҳужжатлари, йирик калибрли қурол, сунъий йўлдош телефонлари, АҚШ байроғи туширилган кийим ва каскалар топилган. Улар пойтахт Каракасдан 32 км узоқликдаги Ла-Гуайра порт шаҳрида тушишлари керак бўлган. Тахмин қилинишича, Ла-Гуайрада жангчиларни транспорт ва оғир қурол кутган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид