Жаҳон | 01:06 / 04.05.2020
14445
2 дақиқада ўқилади

Хитойда туризм ва саёҳат қилишга яна рухсат берилди (фотожамланма)

Хитой ҳукумати 1 май - Меҳнат куни муносабати билан коронавирус пандемияси сабабли киритилган ҳаракатланишга чекловларнинг бир қисмини бекор қилди.

Бунинг ортида мамлакатдаги 4 мингдан кўпроқ туристик объект яна ўз ишини бошлади.

Хитойлик сайёҳлар “Тақиқланган шаҳар”га кириш учун навбатда турибдилар. Бу объект кўплаб бошқа сайёҳлик объектлари каби 3 ой аввал ташриф учун ёпилганди.

Фото: Getty Images

Туристлар Пекиндаги “Тақиқланган шаҳар”да. Объект 1 май куни чекланган миқдордаги ташрифлар учун очилди.

Фото: AP

Болакай Меҳнат куни муносабати билан бошланган байрамларнинг биринчи куни Хитой императори кийимида суратга тушмоқда. 

Фото: Reuters

Жуфтлик “Тақиқланган шаҳар” яқинида тўй фотосессиясини ўтказмоқда

Фото: Reuters

Коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлар олингандан кейин Пекин кўчаларидан бири одамлар билан тўлиб-тошган.

Фото: ТАСС

Сайёҳ Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида.

Фото: ТАСС

Пекиндаги Осмон ибодатхонаси.

Фото: Reuters

Ҳонгконгдаги ресторанлардан бирида.

Фото: Reuters

Буюк Хитой деворидаги сайёҳлар. 

Фото: Reuters

Пекинликлар Хитой пойтахти кўчаларидан бирида.

Фото: Reuters

«Тақиқланган шаҳар»даги фаррош.

Фото: AP

Мавзуга оид