Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд «қизил» ҳудуд. Вилоятда карантин қоидалари сақланиб қолади
Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан «қизил» ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди. Бу ҳақда вилоят комиссияси йиғилишида маълум қилинган.
Kun.uz мухбири хабар беришича, вилоят аҳлидан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.
- Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 30 апрелдаги қарорига кўра, вилоятнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмаслиги маълум қилинганди.
5 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши айтилганди.
Шунингдек, ҳудудлар «қизил» (юқори хавфли), «сариқ» (ўрта хавфли) ва «яшил» (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши маълум қилинган эди.
5 май ҳолатига кўра Самарқанд вилоятида 140 нафар киши коронавирус юқтирган. Улардан 34 нафари соғайган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026