Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ходимлари ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатди
ДХХ идораларида фаолият олиб борган 53 нафар боқувчисини йўқотган ёки ёлғиз яшаётган фахрийларга, ногирон ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг яқинларига, шунингдек, республика бўйлаб 913 та ёрдамга муҳтож оилаларга жами 329 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакат аҳолиси томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.
Ўз навбатида, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Жумладан, ДХХ идораларида фаолият олиб борган 53 нафар боқувчисини йўқотган ёки ёлғиз яшаётган фахрийларга, ногирон ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг яқинларига, шунингдек, республика бўйлаб 913 та ёрдамга муҳтож оилаларга жами 329 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Одатда мамлакат бойлиги унинг иқтисодий қудрати билан баҳоланади. Бироқ, миллатнинг асл хазинаси, энг аввало, унинг ҳамжиҳат ва аҳил халқи эканлиги, ҳеч қандай бойлик бирдамликнинг ўрнини боса олмаслигига бугун барча гувоҳ бўлиб турибди.
Мавзуга оид
09:00 / 08.04.2026
Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариш схемаси аниқланди
08:15 / 02.04.2026
Героинни сварка аппарати ичига яширган шахс ушланди
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
09:00 / 26.03.2026