Жаҳон | 22:48 / 07.05.2020
2377
2 дақиқада ўқилади

Грециядаги ресторанлар эгалари ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда

Грецияда ресторан ва қаҳвахоналар  1 июндан иш бошлаши лозим.

Греция пойтахтидаги марказий майдонлардан бири ғайриоддий норозилик намойиши жойига айланди – ҳукуматнинг ижтимоий масофа сақлаш қоидасини жорий этганидан норози бўлган қаҳвахона ва барлар эгалари юзлаб бўш стулларни майдонга териб қўйди.

"Агарда биз очилсак ва ҳукумат жорий этган қоидаларга риоя қиладиган бўлсак, бизнесимизнинг келажаги бўлмайди. Бизга кўпроқ столлар керак, кўпроқ одам сиғадиган майдонлар керак", деди ресторатор ва отельерлар федерацияси президенти Георгиус Каватас.

Қайд этилишича, Грециядаги 90 мингта қаҳвахона, бар ва ресторанлар инқироз ёқасида, яқинлашиб келаётган сайёҳлик мавсуми уларнинг даромад топиш тугул иш юритишига ҳам етмайди. 

"Бизга ҳукуматнинг қўллаб-қувватлови керак. ҚҚСни пасайтириш керак. Бизга ёпиқ турган вақтимиз учун ижара ҳақини тўлашга субсидиялар керак", деди Салоники шаҳри рестораторлар ассоциацияси президенти Йоаннис Филокостас.

Грецияда ресторан ва қаҳвахоналар  1 июндан иш бошлаши лозим.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,6 мингдан ошган, 147 киши вафот этган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид