Жаҳон | 23:08 / 07.05.2020
12009
1 дақиқада ўқилади

Mercedes’га Жанубий Кореяда рекорд қийматда жарима солинди 

Mercedes-Benz, Porsche ва Nissan автомобилсозлик компаниялари ўз автомобиллари чиқарадиган зарарли чиқиндилар миқдорини яширганлик учун Жанубий Кореяда жазоланади.

Фото: Matthias Hangst/Getty Images

Компаниялар ушбу фирибгарлик учун жаримага тортилади. 

Компаниялар ўз дизел автомобиллари атрофга чиқарадиган зарарли чиқиндилар ҳақидаги кўрсаткичларни пасайтириш учун махсус дастурий таъминот қўллаган. Жумладан, Mercedes-Benz рекорд қийматда жарима – 63,4 млн доллар тўлайди.

Компания 2012-2018 йиллар давомида ўз автомобиллари зарарли чиқиндилари ҳақида ҳисоботларни сохталаштириб келган. Гап 12 та моделдаги 37 мингта машина ҳақида кетмоқда.  

C 200 d, GLC 220 d 4MATIC, GLC 250 d 4MATIC ва ML 250 BlueTEC 4MATIC моделлари стандарт бўйича мумкин бўлгандан 13 марта кўпроқ зарарли чиқинди чиқарган.

Porsche ва Nissan мос равишда 817,3 ва 735,6 минг доллар жарима тўлайди. Бундан ташқари, Жанубий Корея атроф-муҳит вазирлиги ушбу компанияларга жиноий айбловлар илгари суриши мумкин.

Мавзуга оид