Олимлар иқлимнинг коронавирус тарқалишига таъсирини ўрганишди
Тадқиқотчилар вазиятга мактабларни ёпиш, ижтимоий масофа сақлаш ва жамоат соғлиғини сақлаш тадбирлари кўпроқ таъсир кўрсатади деган хулосага келди.
Иқлим шароитларининг коронавирус тарқалиши фаоллигига таъсир йўқ. Canadian Medical Association Journal журналида чоп этилган тадқиқот хулосаси ана шундай.
Олимлар 144та геосиёсий ҳудуддаги 375 600дан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатларини ўрганди. Мутахассислар кенглик, ҳарорат, намлик каби омилларни ҳисобга олган ҳолда 20 мартдан 27 мартгача касаллик юқтириш динамикасини солиштириб чиқди. Бундан ташқари, касаллик тарқалишига қарши курашиш бўйича чоралар ҳам ҳисобга олинди.
Тадқиқотчилар кенглик ёки ҳароратнинг коронавирус тарқалиши билан боғлиқ жиҳатини топмади. Улар вазиятга мактабларни ёпиш, ижтимоий масофа сақлаш ва жамоат соғлиғини сақлаш тадбирлари кўпроқ таъсир кўрсатади деган хулосага келди.
Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4 млн кишидан ошган, 254 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
15:31 / 14.11.2024
COP29: иқлимни муҳофаза қилиш учун йилига 1,3 трлн доллар
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
13:36 / 08.11.2024
2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши кутиляпти
18:18 / 06.11.2024