Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «каннабис» ўсимлигини етиштираётган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси ва 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йил 4 май куни соат 12:30да Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида “Қорадори-2020” махсус профилактик тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида Ғузор тумани “Мартепа” қишлоғида яшовчи фуқаро, 43 ёшли З.Т.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, томорқанинг умумий 39 квадрат метр ер майдонига жами 22 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу куни З.Т. келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлигини маълум қилиб, ўзи ихтиёрий равишда тақдим қилган бир дона оқ рангли полиэтилен пакетга солинган соф оғирлиги 1,3 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддаси 1-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026