Спорт | 15:03 / 10.05.2020
2053
1 дақиқада ўқилади

«Формула-1»нинг янги мавсуми Австрияда июлда бошланади - ОАВ

Халқаро автомобил федерацияси (FIA) “Формула-1” автопойгасининг янги мавсумини 5 июлда Австрияда бошланиши вариантини маъқуллади.

Фото: globallookpress.com

Бу ҳақда The Judge 13 портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, Австрия пойганинг бирваракайига иккита босқичини қабул қилади: биринчи босқич 5 июлда, иккинчиси 8 ёки 9 июлда ўтади. Шундан кейин Британияда 19 ва 23 июлда яна иккита босқич бўлиб ўтади. Босқичлар томошабинларсиз ўтади, автодромга фақат пойгани эфирга узатувчи телевизон бригадалар қўйилади.

“Ҳар бир жамоа алоҳида меҳмонхонада жойлаштирилади”, дейилган хабарда.

Коронавирус пандемияси сабабли “Формула-1” тақвими жиддий ўзгаришларга учраганди. Аввалроқ Австралия, Монако ва Франциядаги босқичлар бекор қилинганди ҳамда Баҳрайн, Вьетнам, Канада, Хитой, Нидерландия, Испания, Озарбойжондаги босқичлар номаълум муддатга кўчирилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид