1 июлдан Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланиши мумкин
Туркия «Соғлом туризм сертификати» дастури асосида туризмни тиклаш чораларини кўра бошлади. Шу асосда 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновлар қайта йўлга қўйилиши мумкин.
Туркия «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширмоқда. 2020 йил ёз мавсумидан амал қилишни бошлайдиган дастур – туризм соҳаси вакиллари ва мамлакатга келадиган меҳмонларнинг саломатлигини асраш, уларни ташиш, яшаш шароитлари хавфсизлиги бўйича кенг кўламдаги чораларни ўз ичига олади.
Халқаро сертификатлаш идоралари томонидан бериладиган ушбу сертификат авиакомпаниялар, аэропортлар ва бошқа транспорт объектлари, турар жой сектори ва жамоат овқатланиш ташкилотларида соғлиқни сақлаш, меҳнат гигиенаси бўйича юқори талабларнинг бажарилишини тасдиқлайди.
«COVID-19 пандемияси вақтида соғлиқни сақлаш тизими ва қўллаган даволаш услублари туфайли Туркия бутун дунёга ўрнак бўлди. Мазкур сертификатлаш дастурини ишга тушириш, фаолиятини меъёрлаштириш орқали Туркия туризм соҳасида ҳам етакчилик қилишни давом эттириш ниятида», – дейди Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Довуд Гази Бенли дастур юзасидан Kun.uz`га қўшимча маълумот берди.
«Худо хоҳласа, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркия ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади ва ўзбекистонликлар туризм, савдо ёки бошқа мақсадларда Туркияга ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Туризм соҳаси тикланаётган бўлса-да, барча меҳмонхоналар ҳам очилмайди. Фақат юқорида таъкидланган сертификатга эга субъектларгина фаолият кўрсатишига рухсат берилади», – деди Довуд Гази Бенли.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор аниқланиши ортидан, 16 мартдан бошлаб чегаралар ёпила бошлаган эди. 30 мартдан эътиборан барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган.
Туркияда SARS-CoV-2 коронавирусини юқтириб олганлар сони 140 мингга яқинлашмоқда. 92 мингдан ортиқ киши тузалган, қурбонлар 3700дан ортиқни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024