Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти «Толибон»га қарши ҳужум бошлашга буйруқ берди
Аввалроқ Афғонистон ҳукумати «Толибон» ҳаракатининг минг нафар аъзосини озодликка чиқаргани хабар қилинганди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатдаги барча куч ишлатиш тузилмаларига “Толибон” ҳаракати билан курашда "ҳужум" шаклига ўтишга буйруқ берди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, курашнинг "фаол мудофаа" шаклидан “ҳужум” шаклига ўтишга яқинда содир бўлган ҳужумлардан сўнг қарор қилинган.
Сешанба куни Афғонистонда иккита террорчилик ҳужуми уюштирилди. Натижада ўнлаб кишилар қурбон бўлди.
Айни пайтда “Толибон” ушбу ҳужумларга алоқадорлигини инкор этмоқда.
Аввалроқ Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракатининг минг нафар аъзосини озодликка чиқаргани хабар қилинганди.
29 февралда Доҳада АҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланганди. Келишувга кўра, АҚШ 14 ой ичида ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши, маҳбуслар алмашинувидан сўнг тинчлик йўлидаги мулоқот бошланиши лозим эди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026