Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 100 миллиондан кўпроқ ўқувчи машғулотларга қайтди
Хитойда 100 млн.дан кўпроқ ўқувчи мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилангандан кейин чекловлар юмшатилгач, ўқув муассасаларида таълим олишни қайта бошлади.
Бу ҳақда Хитой таълим вазирлиги вакили Ван Дэнфэн матбуот анжуманда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, машғулотларга қайтган ўқувчилар мамлакатдаги барча ўқувчиларнинг деярли 40 фоизини ташкил қилади.
Мутахассиснинг айтишича, улардан 21,61 млн нафари юқори синфлар, 3,27 млн нафари касб-ҳунар таълим муассасалари, 31,48 млн нафари 7-9-синфлар, 43,84 млн нафари бошланғич мактаблар ва 4,68 млн нафари мактабгача таълим муассасалари ўқувчиларидир.
“Олий таълим муассасаларига келсак, 2,907 млн талаба машғулотларга қайтди”, деб таъкидлаб ўтган Дэнфэн ва пойтахт Пекин, шимолдаги Хэбэй, коронавирус тарқалиши илк ўчоғи бўлган Хубэй ва Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинцияларидан ташқари, кўплаб провинцияларда олий таълим муассасалари фаолияти тикланганини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026