09:00 / 13.05.2020
272572
Реклама

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида қабул жараёни бошланди

Фото: Ёджу

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 2020/2021-ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.

Институтда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд: 

  • Архитектура ва шаҳарсозлик 
  • Қурилиш
  • Муқобил энергия 
  • Туризм
  • Бизнесни бошқариш 
  • Халқаро иқтисодий муносабатлар 
  • Халқаро маркетинг 
  • Мактабгача таълим
  • Бошланғич таълим
  • Корейс тили филологияси 
  • Чирой эстетикаси
  • Либослар дизайни – Ижодий имтиҳон
  • Банк иши
  • Бухгалтерия
  • Молия
  • English education
  • Лифт муҳандислиги
  • Ахборот тизимлар муҳандислиги – IT-engineering (режада)

Абитуриентлар ҳужжатларни онлайн равишда admission.ytit.uz веб саҳифаси орқали топширишлари мумкин. 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар: 

  • Паспорт нусхаси
  • Мактаб/лицей/коллежни тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом/аттестат)
  • Расм – 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим)  
  • IELTS (5.5) ёки TOPIK (3) сертификатлар нусхаси (мавжуд бўлса)

Кириш имтиҳонлари август ойида институт биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Имтиҳон қай тарзда бўлиши ва саналари хақида қўшимча маълумот берилади. Таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, имтиҳон фанлари қуйидагича:

  • Архитектура ва шаҳарсозлик – Математика ва инглиз тили
  • Қурилиш - Математика ва инглиз тили
  • Туризм – Тарих ва Инглиз тили
  • Муқобил энергия – Математика ва Инглиз тили 
  • Бизнесни бошқариш - Математика ва Инглиз тили
  • Халқаро маркетинг - Математика ва Инглиз тили
  • Халқаро иқтисодий муносабатлар - Математика ва Инглиз тили
  • Бошланғич таълим – Она тили (ўзбек, рус тили) ва Инглиз тили 
  • Мактабгача таълим – Биология ва Инглиз тили 
  • Корейс тили филологияси – Инглиз тили ва она тили (ўзбек, рус тили) 
  • Чирой эстетикаси - Кимё ва Биология
  • Банк иши - Математика ва Инглиз тили
  • Бухгалтерия - Математика ва Инглиз тили
  • Молия - Математика ва Инглиз тили
  • English education – IELTS 5.5 сертификати ёки суҳбат
  • Либослар дизайни – Ижодий имтиҳон (Қаламтасвир ва композицион либос)
  • Лифт муҳандислиги – Математика ва Физика

Абитуриентлар тил билиш бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган тақдирда IELTS (5.5) инглиз тили имтиҳонидан ва TOPIK (3) корейс тили имтиҳонидан озод этилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб кечки ва сиртқи таълим турлари бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

Институт томонидан иқтидорли абитуриентлар учун қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

  • IELTS 7 ёки TOPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинадилар;
  • Сўнгги 2 йил ичида Математика, Инглиз тили, Она тили ва адабиёт, Биология, Кимё ва Тарих фанларидан Халқаро ва Республика олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар суҳбат асосида институтнинг 1-курсига қабул қилинадилар.
  • Кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари бўлган Hanyang University, Busan University, Chung Cheong University, Chosun University, Gachon University, Jeoju University ва Yeoju Institute of Technologies таълим даргоҳларида “2+2” дастури бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эга.

Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти 2018 йилнинг 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олинган олий таълим соҳасида хизмат кўрсатиш учун лицензияси асосида фаолият бошлаган. Институт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1007-сонли қарори қабул қилинди.

Қабул жараёни ҳамда бошқа саволлар бўйича батафсил маълумот олиш учун: 

Телефон: 78-129-40-40.

Веб сайт: www.ytit.uz

Телеграм: @yodju, @ytit2020

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир, 156. Мўлжал: Жанубий вокзал.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top