Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилдан бошлаб айрим товарларни олиб кириш қоидалари қатъийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарори қабул қилинди.
Мамлакатимиз ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида, қарор билан:
2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ, Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган хорижий экспорт қилувчиларга рухсат берилади;
товарларни олиб киришга рухсатнома олиш учун йиғим белгиланди – БҲМнинг 1 баравари миқдорида;
белгиланишича, ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.
Ҳужжат 12.08.2020 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
12:27 / 16.02.2026
Товарларни эркин муомалага чиқаришда электрон тасдиқ олиш тартиби жорий этилади
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025