Жаҳон | 08:09 / 14.05.2020
2804
1 дақиқада ўқилади

Италия эпидемиядан кейин тикланишга 55 млрд евро сарфлайди

Италия ҳукумати коронавирус эпидемиясидан жабр кўрган бизнес ва аҳолига ёрдам беришга қаратилган 55 млрд евролик рағбатлантирувчи чоралар пакетини маъқуллади. 

Италия бош вазири Жузеппе Конте бу чораларни апрелда киритишга ваъда берган, бироқ деярли 500 саҳифадан иборат ҳужжат бўйича юзага келган баҳслар ушланишларга олиб келган.

Хусусан, юқоридаги суммадан 25,6 млрд евро вақтинчалик ишсиз қолган ишчиларга нафақалар ва ўзини иш билан таъминларга бонуслар тўлашга сарфланади. Компанияларни қўллаб-қувватлашга 15-16 млн евро сарфланади. Яна 3,25 млрд евро соғлиқни сақлаш тизимига мўлжалланган. 

Италияда 2 ойлик карантиндан кейин бизнес ва ҳаракатланишга чекловлар секин-аста бекор қилинмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид