Uzcard таъсисчиси ўзгарди
Ойбек Турсунов Uzcard’нинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Uzcard бренди остида фаолият олиб борувчи «Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди. Бу ўзгариш ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субьектлари ҳақидаги маълумотлар бўлимида маълумот берилган.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида МЧЖнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан бошқа жисмоний шахс – Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтгани кўрсатилган.
Uzcard’нинг қолган 25 фоизи улуши «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг ўзига тегишли ҳисобланади.
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди
Ўзбекистон | 19:47
-
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 19:32
-
Эрдўған Туркия Россия ва Украина музокараларини қабул қилишга тайёр эканини айтди
Жаҳон | 19:29
-
Германия канцлери Украинага етказиладиган қурол-яроғларга оид маълумотларни махфийлаштирди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

15:27 / 20.08.2022
ИЭСлар ва Uzcard ҳам хусусийлаштирилади

15:25 / 30.03.2022
Uzcard янгича тўлов карталари чиқаради

18:33 / 22.01.2022
Ойбек Турсунов “Капиталбанк” аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

16:36 / 04.11.2021