Жамият | 12:14 / 15.05.2020
7757
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 4та қопда гиёҳванд модда сақлаб келган шахс аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 май куни Фарғона вилоятининг Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида Т.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, молхонасида 4та қопда “Кўкнор сомони” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид