Ўзбекистон | 12:30 / 15.05.2020
7916
2 дақиқада ўқилади

Наманганда яна 5 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида 15 май куни 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилгани тўғрисида хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманидан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ экани айтилди.

Қайд этилишича, вилоятда шу пайтга қадар 202 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 207 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра 2652тани ташкил қилмоқда.

Шу вақтгача соғайганлар сони 2141 нафарга етди. Ҳозирда шифохоналарда 500 бемор даволанмоқда ва уларнинг 8 нафари оғир аҳволда.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 15 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 31 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

Шунингдек, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 460 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди. Кечаги куннинг ўзида 14,7 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди.

Мавзуга оид