Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин ва Ироқда Рамазон ҳайити вақтида аҳолининг ҳаракатланиши тақиқланади
Фаластин ва Ироқда коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида аҳолининг Рамазон ҳайити вақтида ҳаракатланиши тақиқланади.
Жумладан, Фаланстин ҳукумати 22 майдан Рамазон ҳайити бошланиши билан 3 кунга фуқароларнинг мамлакат ичида ҳаракатланишига тўлиқ тақиқлов киритмоқда. Бу ҳақда Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайега таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
“25 майгача уч кун давомида шаҳарлар, қишлоқлар ва қочқинлар лагерларида ҳар қандай ҳаракатланиш тақиқланади. Фақатгина новвойхоналар ва дорихоналар ишлайди”, деб айтган Штайе.
Байрам вақтида барча давлат ва хусусий ташкилотлар ёпиқ бўлади. Ҳайит тугагач, ҳукумат томонидан қабул қилинган чоралар самарадорлигига баҳо берилади ва чекловларнинг юмшатилиши масаласи ҳал қилинади.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, айни вақтда Фаластинда коронавирусга чалинганлар сони 376 нафарни, ундан вафот этганлар 2 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, Ироқда 22 майдан бошлаб 8 кунлик муддатга комендантлик соати жорий қилинади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Кун бўйи амал қиладиган ўзини изоляциялаш режими 30 майгача давом этади. Ироқликлар ҳам Рамазон ҳайити кунларини изоляцияда ўтказишларига тўғри келади.
Айни вақтда Ироқда коронавирусга чалинганлар сони 3260 нафарни, ундан вафот этганлар 121 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
23:18 / 07.04.2026