13:50 / 18.05.2020
25332

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2300га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган ва Самарқандда жами 28 киши коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатилгани тўғрисида хабар берди.

Наманган вилоятида 7 кишига жавоб берилган. Соғайганларнинг 2 нафари Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (3 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафардан Наманган ва Янгиқўрғон туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 214 нафарга етди.

Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Паст Дарғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 154 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2275 нафарни ташкил қилмоқда.

Шифохоналарда яна 475 бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top