Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги экинлари учун генетик банк яратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида»ги 282-сон қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
қишлоқ хўжалиги экинлари, навлари ва дурагайлари синовини халқаро стандартлар даражасига етказиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;
синаш ишларига ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий этиш;
нав синаш станциялари ва лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Қарор билан Миллий генетик банк яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Ҳужжат 14.05.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026