Ўзбекистон | 16:08 / 18.05.2020
54794
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги оилавий поликлиникалардан бири карантинга ёпилди

Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника «Билайн» компаниясида ишлайдиган карантиндаги ходим поликлиникага келгани сабабли ёпилган.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков 18 май куни ўтказилган онлайн брифингда Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникалардан бири карантин туфайли ёпилгани ҳақида маълумот берди. 

«Учтепа туманидаги 62-сонли оилавий поликлиника «Билайн» компаниясида ишлайдиган, карантиндаги ходим поликлиникага келгани сабабли ёпилган.

Ўша куни сменада бўлган 11 нафар шифокор Юқори Чирчиқ тумани ва Ўртасарой аҳоли яшаш пунктидаги карантин зонасига юборилди. Қолган ходимлар уй шароитида карантинга олинган», деган Нурмат Отабеков. 

Унинг қайд этишича, ҳозирча 62-сонли оилавий поликлиниканинг карантинга олинган ходимларининг бирортасида ҳам коронавирус аниқланмаган, улар фақатгина мулоқотда бўлгани учун 14 кун давомида карантин шароитида тиббий назорат остида бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Билайн» компаниясининг 91 нафар ходими карантинга олингани ҳақида маълумот берилган эди. 

Мавзуга оид