Ўзбекистон | 15:07 / 20.05.2020
25912
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда тошқиндан яроқсиз ҳолга келган рўзғор буюмлари ёқиб юборилмоқда

Сирдарё вилоятининг сув тошган ҳудудларида уй-рўзғор буюмлари ва анжомлар ёқиб йўқ қилинмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда турли талқинлар билан муҳокама қилинаётган фотосуратларга изоҳ берди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

«Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳозирда бу майдонда иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирларини мисол қилиш мумкин. Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди», – дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Фото: ФВВ ахборот хизмати
Фото: ФВВ ахборот хизмати

Маълумот учун, ҳозирда тошқиндан талафот кўрган 541та уй таъмирдан чиқариляпти. Бунга 13 524 нафар ишчи ва 622та транспорт воситаси жалб қилинган.

Мавзуга оид