Жаҳон | 00:07 / 21.05.2020
19855
1 дақиқада ўқилади

Мексикада коронавирус кўринишидаги дўл ёғди

Мексикада коронавирусга ўхшаш дўл ёғди. Одамлар ушбу дўлни пандемия вақтида уйда ўтириш кераклигини эслатиш мақсадида Тангри юборган, деб қабул қилишган.

Фото:

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди

Антиқа шаклдаги дўл Нуэво-Леон штатида ёғган. Унинг доналари коронавируснинг тожига ўхшаш бўртмаларга эга бўлган. 

Жаҳон метеорологик ташкилоти мутахассиси Жозе Мигель Винас дўл доналари суратларини ўрганиб, уларнинг антиқа шаклга эгалигида ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқлигини айтган.

“Кучли довуллар вақтида турли ўлчамдаги дўл доналари бир-бирига урилганда парчаланиб, турли антиқа шаклларга, жумладан шундай бўртмалар ҳосил қилиб бирлашади”, деб тушунтирган ушбу ҳолатни мутахассис.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид