Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Андижондаги «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси билан танишди
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишди.
Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи учун ишлаб чиқилган дастлабки режага мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик бўлиб яшаётган оилалар, шунингдек, аҳолининг муҳтож қатламига берилади.

Шавкат Мирзиёев бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, «Замонавий қишлоқ»даги уйларни бошқа турар жойларга нисбатан арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берди.


Шунингдек, вилоятда камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026