Ўзбекистон | 09:55 / 22.05.2020
16831
1 дақиқада ўқилади

Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган яна бир ҳужжат тури соддалаштирилди

Пенсия ва нафақа тайинлашда талаб қилинадиган яна бир ҳужжат тури соддалаштирилди.

Жорий йилнинг 2020 йил 20 апрелида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2282-8-сон билан рўйхатга олинган “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш хамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида фуқаролар томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлашда вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотномани тақдим қилиш тартиби бекор қилинди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид